Bosh sahifa

Бугунги кунда мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори маданият ва санъатни равнақ топтириш, навқирон авлод вакилларининг истеъдодини юзага чиқариш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Истиқлол туфайли миллий маданиятимиз ва санъатимизни дунёга ёйиш, тарғиб қилиш имконияти туғилди.

Мухтарам президентимизнинг ташаббуси билан давлат миқёсида жамиятнинг барча сохаларга замонавий ахборот технологияларини кенг кўламда тадбиқ этиш устувор вазифалардан бўлиб келмоқда. Шу жумладан, маданият ва санъат сохасида хам кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу жараён ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида, “Kabus web solutions” компанияси хамда Маданият вазирлиги www.sanatim.uz — янги интернет лойиҳа таклифини киритмоқда.